Huawei 1
Туркияда 6 магнитудали зилзила юз берди

Туркия шарқида 6 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар берди Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази. Унга кўра, зилзила эпицентри Малатя шаҳридан 44 км шарқда, манба 10 км чуқурликда бўлган. 

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) зилзила кучини 5,9 магнитудали деб баҳолади. Ер силкинишлари мамлакатнинг учта вилоятида – Малатия ҳамда қўшни Диярбакир ва Элазиг вилоятларида ҳам сезилди, дея аниқлик киритди AFAD.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида учта бино қисман қулаганини ёзди. Унинг сўзларига кўра, тез ёрдам телефонига 374 та қўнғироқ келиб тушган, шундан 33 таси ёрдам сўраб қилинган мурожаатлардир. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил февраль ойида Туркияда 7,8 ва 7,5 магнитудали зилзилалар содир бўлган эди. Натижада 53 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, баъзи шаҳарлар бутунлай вайрон бўлди. Мамлакат билан чегарадош бўлган Сурияда эса 5 минг киши қурбон бўлди, 10 мингдан ортиқ бино вайрон бўлди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, биноларнинг вайрон бўлиш ҳолатларида 1,3 мингдан ортиқ одам иштирок этмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 101617 | Инструменты