Huawei 1
17 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган муҳим воқеалар дайжести

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий 6 йўналишини айтди

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё—Германия иккинчи саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича қарашларини баён қилди.

Одилжон Тожиев: Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, бундай тушунмовчилик палата томонидан тарқатилган матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли келиб чиққан. Кўриб чиқилаётган қонун гўшт истеъмоли ҳақида эмас.

Марғилонда “Атлас байрами” VI Халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали ўтказилади

Фестивалда Австралия, Болгария, Буюк Британия, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Мўғулистон, Португалия, Тожикистон, Туркманистон, Эстония, Швейцария каби турли давлатлардан келган иштирокчилар қатнашади.

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, энди зарурат бўлганда, оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси оммавий тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш даврида муҳандис-техник коммуникациялар хавфсиз ишлашини, энергия таъминоти ва ёнғин хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлиги, иштирокчиларнинг эвакуация қилинишини ва фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини таъминлаш гуруҳларини ташкил этиши мумкин.

«Imudon» дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарган корхона молиявий жаримага тортилди

Адлия вазирлигининг хабар беришича, корхона раҳбарига 68 млн сўм молиявий жарима қўлланилди.

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни билан қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманлар кесимида тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 мингта қўшимча қабул параметри тасдиқланди.

Одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилади

Жумладан, ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган одам савдоси, шунингдек, муқаддам одам ўғирлаш жиноятини содир этган шахслар томонидан одам савдоси жиноятининг содир этилишини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгилаш таклиф этилмоқда.

Экология вазири: Тошкентдаги дарахтларнинг реестри 2,5 йилда шакллантирилади

"Шаҳардаги дарахтларнинг ҳаммаси тўлиқ инвертизация қилинади. Бунинг учун 100 нафар волонтёр жалб этилиб, ҳар бирига планшет берилади. Дарахтларнинг электрон базасини яратиш жараёнида улар шунчаки расмга олинмайди, балки тури, бугунги ҳолати ва бошқа жиҳатлари ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Лойиҳа 2,5 йил мобайнида амалга оширилади", — деди Азиз Абдуҳакимов.

USAID Ўзбекистон учун яна бир грант дастурини эълон қилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги томонидан Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси орқали ажратиладиган грант учун аризалар қабул қилина бошланди.

Германия Ўзбекистонни иқлимга чидамли иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Шахмат Олимпиадаси: Исроил мағлуб этилди, қизларимизда дуранг

Олимпиаданинг 6-тур доирасида йигитларимиз Исроил, қизларимиз эса Нидерландия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91911 | Инструменты