28 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Чорсу бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Бугун соат 01:12 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган «Чорсу» бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.

Отабек Умаров Тошкентда Telegram асосчиси Павел Дуров билан учрашди

"Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Telegram фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради. Бунга жуда оз фурсат қолганига ишонаман", - дея ёзган Отабек Умаров.

ДХХ: Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этишган

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жазирама сабабли поездлар тезлигига чеклов киритилди

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, жазирамада рельслар қизиб кетади, шу сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов ўрнатилмоқда.

Япония таржибаси асосида Ўзбекистонда креветка етиштирилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбари Омон Мусаев ҳамда Япониянинг "Труст энгинеэринг партнерс" компанияси президенти Шозо Маишиги ўртасида учрашув ўтказилди.

Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча функциялар юкланди

“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Сирдарёда сув таъминоти ходимлари газдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Гулистондаги сув ҳайдаш насос станциясида “Сирдарё вилояти сув таъминоти"нинг 3 нафар ходими газдан заҳарланиб, улардан бири вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Айрим ёшлар тил ўрганганлиги учун моддий рағбатлантирилади

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Самарқандда «мойкачи» йигит 50 минг доллар турадиган машинани бошқариб ЙТҲ содир этди

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Ёшларимизни янги-янги ғоялари кўп. Уларга фақат эътибор ва шароит керак" — президент

Президент мактаби баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши ҳисобига бир йилни ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошгани айтилди.

Қурилиш корхоналари беш ойда 4 трлн сўмга яқин солиқ тўлаган

Шундан 439 млрд сўми, яъни 11,2 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 5,2 трлн сўмдан зиёд, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 56,3 млрд сўм.

73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва «A-level» дастурлари жорий қилинади

Бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.

Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади

Шунингдек, ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади. Жумладан, чет тили бўйича миллий сертификат (СEФР) олишда қўлда ёзиш имконияти бўлмаганларга компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади.

Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади

2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Самарқандда 6 ёшли болани камар билан калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида C1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70113 | Инструменты