Huawei 2
24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Шавкат Мирзиёев Доғистондаги террорчилик ҳаракатлари сабаб Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтинги пешқадамига айланди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Марказий Осиё давлатлари ва Хитой фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

Хитойнинг Циан шаҳрида "С5+1 Хитой-Марказий Осиё фуқаро авиацияси" конференцияси бўлиб ўтди. Конференция якунига кўра томонлар ушбу конференцияни ҳар йили 1 март санасида навбат асосида ҳамкорликка аъзо мамлакатларда ўтказилишига ва фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олишди.

Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурелсух икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказди

Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Фарғонада октябрь-ноябрь ойларида “Фарғона гастрономик фестивали” ўтказилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиядаги Ворлд Тоурисм Форум Институте халқаро туризм ташкилоти раҳбари Булут Бағжи ҳамда туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи ишбилармон Муаттар Эргенни қабул қилди.

Самарқандда Ўзбекистон-Германия қўшма халқаро саломатлик фанлари олий мактаби очилди

Мазкур таълим муассасаси битирувчилари нафақат Ўзбекистонда, балки Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида ҳам ишлаш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари музокараларнинг амалий натижаларидан мамнунлигини билдирди

"Мўғулистон президентининг Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи ҳақли равишда тарихий бўлди ва кўп қиррали ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Биргаликдаги катта ишларимизнинг биринчи амалий натижаларини тез фурсатда кўрамиз, деб ишонаман", – деди Ўзбекистон президенти.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурелсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

«Орзу» лойиҳасининг илк хайрия кўргазмаси ўтказилади

Хайрия кўргазмасида сотилган ижодий ишлар тушган маблағлар кўзи ожиз болаларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун операцияларига йўналтирилади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

"Биз мавжуд салоҳият ва имкониятлардан деярли фойдаланмаётганимизни таъкидладик. Шу муносабат билан яқин йилларда ўзаро савдони, энг аввало, харидоргир маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш орқали каррасига ошириш вазифасини қўйдик", – деди Шавкат Мирзиёев.

Зоминда “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади

27-30 июнь кунлари Жиззахнинг Зомин туманида ЮНеСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида “ II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари биргаликда дарахт экишди

Олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари якунлангач, Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон импортидаги ТОП—10 давлат эълон қилди

Импортда юқори улушга эга бўлган давлатлар қаторида етакчи – Хитой.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62821 | Инструменты