Лойиҳа 7 гектар майдонда амалга оширилиб, мажмуа ўз ичига савдо маркази, ресторан, дам олиш маскани ва автотураргоҳни қамраб олади.
«Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 22-24 октябрь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
"Мамлакатимиздаги таркибий ислоҳотлар ҳисобига иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари юқори бўлиб, 2024 йилда ва ўрта муддатли истиқболда ЯИМнинг реал ўсиши 6-6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда", – дейди Марказий банк раиси ўринбосари.
"Бунда, камбағаллик фақатгина даромад ёки истеъмол билан белгиланмайди, балки, таълим, тиббий хизмат ва фуқароларнинг бошқа кундалик ҳаётига таъсир қиладиган мезонлар қамраб олинади", - дея таъкидлади Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири.
Президент Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Греэн Университй”га ташриф буюрди. Мутасаддиларга экология соҳасида қуйи бўғин кадларини тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятда техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
"Камбағаллик муаммосини кун тартибидаги асосий муаммолардан бири сифатида ҳал қилиш комплекс ва самарали стратегияларни ишлаб чиқиш заруратини тақозо қилди", - деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов.
Рақобат қўмитаси истеъмолчилар мурожаати бўйича республикадаги 700 тага яқин ресторан, кафе, ошхона ва буфетларни ўрганди.
Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
"Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири. Ер-сувларимизнинг яроқлилиги ҳам, аҳоли саломатлиги ҳам, ҳаво тозалигию энергетика барқарорлигиям шу соҳага боғлиқ. Чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланса, экологик мувозанат яхшиланади, табиат тоза бўлади, жамият ўзгаради", – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари табригида мамлакатда қонунга ҳурмат ва итоат муҳитини таъминлаш, жумладан, “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни ҳаётга изчил татбиқ қилишда барча юксак маданият ва ўзаро бир-бирини англаш туйғусини намоён этиш лозимлиги таъкидланган.
Ҳар бир ҳоким, вазир, ташкилотга қаерга, қанча кўчат экиш эгаси, жойи, суви ва маблағи билан аниқ белгилаб бериш топширилди, мутасаддилар бунинг ижроси бўйича қатъий сўров бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмдаги 250 минг гектар чўлда сув талаб этмайдиган саксовул, қандим, черкез уруғлари дронлар ёрдамида экилади. Октябрь-ноябрь ойларида маҳаллаларда 40 миллион дона манзарали ва мевали дарахт янги тизим асосида экилиши белгиланди.
Дренажни тўғирлашни ўзи етарли эмаслиги, сувни ҳавзаларда тўплаш тизимини қилиб, дарахтларни суғоришга ишлатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.
Эндиликда дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилади. Шунингдек, 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши белгиланди. Қўмитага йил якунигача чўлларни деградациядан чиқариш бўйича уч йиллик дастур тайёрлаш топширилди. Келгуси йилда бу мақсадлар учун дастлаб 50 миллион доллар грант маблағлари жалб этилади.
Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғони миқдорида (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирилди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекат ёнида ақлли светофор ўрнатилиши режалаштирилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61206 | Инструменты