Huawei 1
20 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Россияга киришида текширувлар кўпайгани айтилмоқда. РФ ТИВга сўров юборилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларга мурожаат қилди.

Наманганда сел келиши оқибатида 16 ва 14 ёшли опа-сингилни девор босиб қолди

Сингил воқеа жойида вафот этди. Опа эса тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан Чуст туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Туркиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими кўпаймоқда

2024 йилнинг январь-апрель ойларида 31,4 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

УзАуто Моторс 21 июнь куни Собалт учун контрактацияни очади

21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Чевролет Собалт автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Бу ҳақда УзАуто Моторс хабар берди.

Тошкент вилоятида 5 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Қизнинг онасининг сўзларига кўра, ички ишлар органлари вазиятга жиддий муносабат билдирмаган. Шу сабаб Нурафшон ИИБ профилактика инспектори хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.

Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайси ҳудудларда кўпроқ кузатилаётгани маълум бўлди

Мамлакатда айрим ҳуқуқбузарлар томонидан ҳисобот даврида 255 миллиард 200 миллион сўмлик табиий газ ҳамда 297 миллиард 300 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 552 миллиард 500 миллион сўмлик зарар етказилган.

2024 йил учун буғдой харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради – Жаҳон банки

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, мамлакатда хизмат учун ҳақ тўлашда гендер тенгсизлиги мавжуд бўлиб, аёллар эркакларга қараганда 34% камроқ маош олади. Бу 20 фоиз бўлган глобал ўртача кўрсаткичдан юқори.

Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган 4 киши қутқарилди

Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Кичик Оқсой тоғига сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашган фуқароларга ёрдам кўрсатди.

Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

Буджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ташкил этилади

Буджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси республикадаги буджет муассасалари ва ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида ташкил этилади.

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўл магистралининг молиявий тақсимоти маълум қилинди

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чеклангани, иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда камлиги кўрсатиб ўтилди

Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Давлат раҳбари бугунги мураккаб вазиятда барча давлатлар ички ресурсларга таяниб, инновацияга интилаётганини қайд этди.

"Муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти" — Шавкат Мирзиёев

Ҳокимлар ўз ҳудудида аниқ мутахассисга шунча эҳтиёж бўла туриб, ректорлар билан ишламаётгани, олийгоҳларга буюртма бермаётгани танқид қилинди.

Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро балиқ тутиш мақсадида дарёга борганда оёқ кийими сувга тушиб кетган ва уни оламан деб тушган вақтда дарё суви тез оқаётганлиги сабабли мувозанатни йўқотиб ўзи ҳам оқиб кетган.

2023 йил сўровномасида атиги 8 фоиз мактаб битирувчиси муҳандислик соҳасини танлаган

Хорижий олийгоҳларда “таннарх муҳандислиги” деган фан бор, ҳатто кадрлар тайёрланади. Ёки, “қиёслаш муҳандислиги” орқали энг яхши амалиёт ва ютуқлар таҳлил қилиниб, улардан андоза олиб, ишлаб чиқаришда жорий қилиш ўргатилади. “Қайта муҳандислик” тайёр маҳсулотни олиб, ишлаш механизмини бўлакларга бўлиб, муаллифлик ҳуқуқини бузмаган ҳолда, ўхшаш маҳсулот яратишни ўргатади. Шавкат Мирзиёев бирорта техника олийгоҳида буларга ўқитиш йўлга қўйилмаганини афсус билан қайд этди.

Хитой компанияси Фарғонада қиймати $1,5 млрдлик автомобиль заводи қуради

Хитойнинг "Чина Xiaou Гроуп" компанияси билан музокаралар ўтказилиб, вилоят ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

2050 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги 15-25 фоизга етиши мумкин

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари гидрогел ва сув танқис бўлган ҳудудларда ундан фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62718 | Инструменты