Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2025 йил бошидан АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтата бошлайди.
Тошкент шаҳридаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, атрофдагиларнинг тинчини бузган чет эл фуқароси маъмурий жазога тортилди.
Эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) май ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
“Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчаларга асосан камида уч йил иш стажига эга бўлган суд экспертлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларда қўлланилган усулларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги нуқтаи назаридан суд экспертизасини ўтказиши мумкин бўлади.
Қарор лойиҳасига кўра, Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2025 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳрининг ҳудудлари кесимида қувватлаш станциялари тармоғи ва инфратузилмасини ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди ва уларни заруратга кўра янгилаб боради.
Иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилиши ва унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги белгиланмоқда.
Хабар берилишича, бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.
Анвар Иброҳим Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Шундан сўнг у Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.
Давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижарага олувчига ижарага берилган давлат мулкини қабул қилиб олиши, унинг ҳудудига кириши ва фойдаланишига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатган ҳолда ижарага берганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига асос бўлади.
"Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз. Самарқанд шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити бўлиб ўтади. Ушбу тадбир дўстона алоқаларимизнинг янги саҳифасини очиши шубҳасиз", - дейди Саида Мирзиёева.
Эндиликда «Умра» тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.
Жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари маҳкумларга нисбатан инсоний муомалада бўлиши шарт, маҳкумларга нисбатан интизомий жазо чоралари ва бошқа мажбурлов чораларини қўллашда Кодексда белгиланган асослардан ҳамда тартибдан четга чиқишга йўл қўйилмайди. Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланмоқда.
Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси жорий йилнинг январь-март ойларида «avtoraqam.uzex.uz» савдо тизими орқали сотилган автомобиль давлат рақамларибўйича маълумот берди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддасига шахсни ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиш имкониятини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Жиноят кодексига спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 51915 | Инструменты